Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -6 °С
Алматы: -5 °С

Қозоғистонликлар Мустақиллик кунига янги челлендж  бошлашди

16 Декабрь 15:19

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонликлар миллатимизнинг буюк байрами - Мустақиллик кунини нишонламоқда. Бир ҳудудда автомашиналар паради уюштирилган бўлса, бошқа вилоятларда ҳамюртларимиз байроқни балконга осиб, янги челлендж бошлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Азиз дўстлар! Қозоғистоннинг Мустақиллик куни муборак бўлсин. Мамлакатимизнинг энг муқаддас байрами арафасида Ослода уйимнинг балконига кўк байроғимизни осиб қўйдим! Яшасин - Мустақил Қозоғистон! Ижтимоий тармоғимизни йилнинг бир кунини шундай кўк ва сариқ рангга айлантирайлик ва кўк байроғимизни осиб қўямиз! Азиз дўстлар, барчангизни ушбу челленджга таклиф қиламан», - деб ёзган таниқли журналист Бибигул Жексенбай.

Челлендж кечаги кундан бошлаб бир қатор ҳудудларда қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан, Қостанай вилояти аҳолиси кўк байроқни кўп қаватли уйларнинг балконларига осиб қўйишди ва улуғ байрамга ҳурмат бажо келтирадилар.


Павлодар вилояти кўчаларидаги баннерларда ҳам қозоғистон байроғи кўп.

Давлат байроғи Ускемен шаҳридаги Нурсултан Назарбаев кўчасидаги Ушанов майдонидаги уйларнинг балконларига осиб қўйилган.

Умуман олганда, шуни таъкидлаш керакки, шаҳарда энг катта байроқ Ускемендаги Ботпай тепасига осилган.

Шундай қилиб, Қозоғистоннинг деярли барча вилоятлари «Менинг байроғим» акциясига жавоб беришмоқда.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар