Қозоғистонликлар март ойида 2900 га яқин олтин қуйма сотиб олишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил март ойида қозоғистонликлар иккинчи даражали банклар ва айрим банк бўлмаган валюта айирбошлаш шохобчаларидан умумий оғирлиги 48,2 кг бўлган 2 898 та қуйма сотиб олишди, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий банки матбуот хизматига таяниб.

Миллий банк маълумотларига кўра, 2017 йилдан буён умумий оғирлиги 1,79 тоннани ташкил этган 50 200 та олтин қуйма сотилган. Қуйма олтин беш хил: 5, 10, 20, 50 ва 100 грамм турларида тақдим этилади. Энг кўп сотиладиган - 10 граммлик қуйма.

Сотилган барча қуйманинг улуши 30% - 15 184 донани ташкил этади. Кейин 20 граммлик қуймалар - 10 976 дона (22%) ва 100 граммлик қуймалар - 10 964 дона (22%), 5 граммлик қуймалар - 7 305 дона (15%), 50 граммлик қуймалар - 5 771 дона (11%). Асосан тортилган қуймаларга Алмати, Нур-Султан ва Атирау шаҳарларида талаб катта.

Ҳозирги вақтда қуйма олтинни Halyk Bank, Евразия банки, Jýsan Bank, Банк ЦентрКредит, шунингдек валюта айрбошлаш шахобчаларида сотиб олиш ва сотиш мумкин.


Сўнгги хабарлар