Қозоғистонликлар Мальдив оролларига энди визасиз боришади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонликлар энди Мальдив оролларига визасиз саёҳат қила олишади. Бу ҳақда Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Яроқли саёҳат ҳужжатларига эга Қозоғистон Республикаси фуқаросидан транзит ва Мальдив Республикасига 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга бир ёки бир неча марта бориши учун виза олиш талаб этилмайди. 30 кун ичида мамлакатни тарк эта олмайдиган фуқаролар Мальдив Республикаси ваколатли органларидан муддатни узайтириш учун рухсат олишлари керак», - дейилади ҳужжатда.

Мальдив ороллари Республикасига иш юзасидан саёҳат қилаётган фуқаролар виза олишлари шарт.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар