+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Қозоғистонликлар қонун лойиҳалари муҳокамасини онлайн кузатишади

10 Январь 18:05
Баҳам кўринг:
Қозоғистонликлар қонун лойиҳалари муҳокамасини онлайн кузатишади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонликлар Сенат депутатларининг қонун лойиҳаларини муҳокама қандай муҳокама қилаётганини тўғридан-тўғри эфирда кузатиб боришади. Бу ҳақда Қизилўрда вилояти аҳолиси билан учрашувда сенатор Мурат Бақтиярўғли маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Парламент Сенати матбуот хизмати тарқатган маълумотларга кўра, депутатлар Мурат Бақтиярўғли ва Бекмирза Еламановлар Қизилўрда вилояти Жалағаш туманидаги Жалағаш кентига ва Буқарбай батир овулига, шунингдек Сирдарё тумани Сирдарё кентига ташриф буюришди.

Маҳаллий аҳоли билан учрашувда сенаторлар Сенат ишининг очиқлигини, палата йиғилишлари ва қўмиталарнинг кенгайтирилган мажлисларини тўғридан-тўғри эфирда кузатиб бориш мумкинлигини айтишди.

«Қонун лойиҳаси муҳокамасини интернет орқали барча қозоғистонликлар кўриши мумкин. Ўтган йилда «Педагог статуси тўғрисида»ги Қонун ва соғлиқни сақлаш соҳасига оид қонун ҳужжатлари халқ орасида қизғин муҳокама қилинди. Бундай масалаларда халқнинг муносабатини билиш биз учун муҳим», - деди Мурат Бақтиярўғли.

Жамоатчилик орасида қизғин мунозараларга сабаб бўлган яна бир ҳолат юртимизда йўл-транспорт ҳодисалари кўпайиши билан боғлиқ бирқатор қонунларга ўзгартиришлар киритилиши бўлди. Жумладан, эндиликда транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлар 10 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидар махрум қилинади.



Депутатлар сафар чоғида И.Тоқтибаев номидаги №35 мактаб-лицейга бориб, овул аҳолиси, муаллимлар, тиббиёт ходимлари, туман ва вилоят маслихат депутатлари, овул оқсоқоллари билан учрашди.

Сенаторлар оилада, балоғатга тўлмаганларга нисбатан куч ишлатиш, зўрлаш, гиёҳвандлик, одам ўлимига сабаб бўлган жиноятлар учун бериладиган жазолар оғирлатилишини маълум қилди ва бу борада аҳоли муносабатини ўрганди.



Юқори палата вакиллари учрашувларда айтиб ўтилган долзарб масалалар назоратда бўлишини таъкидлаб, муҳим мавзулар Парламент Сенатида муҳокамага қўйилишини маълум қилишди.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив