Қозоғистонликлар қайси давлатларга парвоз қила оладилар

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон 16 мамлакат билан халқаро рейсларни янгилаш ва кенгайтиришга рухсат берди. Бу қарор ҚР Бош вазир ўринбосари Ерали Туғжанов раислигида Covid-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия йиғилишида қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Хусусан, Қозоғистон Россия Федерацияси билан 54 та рейсни, Туркия билан 7 та рейсни, Бирлашган Араб Амирликлари билан 9 та рейсни, Ўзбекистон билан 5 та рейсни, Германия билан 5 та рейсни, Мальдив ороллари билан 3 та рейсни, Корея билан 6 та рейсни, Польша билан 2 та рейсни, Венгрия 1 та рейсни ва Саудия Арабистони билан - 1 та рейсни амалга оширади.

Қозоғистондан Чехияга мунтазам рейслар ҳафтасига икки марта, Хитойга - ҳафтасига саккиз марта, Озарбайжонга - ҳафтасига уч марта амалга оширилади. Қозоғистондан Италияга мунтазам рейслар ҳафтасига икки марта, Шри-Ланкага - ҳафтасига уч марта, Қувайтга - ҳафтасига уч марта амалга оширилади. Ҳозирги вақтда авиакомпаниялар парвозлар жадвалини ишлаб чиқишмоқда.

Парвозлар юқоридаги мамлакатларнинг тегишли органлари билан келишилган.

Барча рейслар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва авиакомпаниялар сайтларида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.


Сўнгги хабарлар