Қозоғистонликлар кўпроқ нимага ишонишади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонликларнинг аксарияти телевидениега ишонади. Бу ҳақда Қозоғистон Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Асқар Омаров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистонликлар учун энг оммабоп ва ишончли ахборот манбалари қайсилар, деган саволга келсак, Internews in Kazakhstan статистикасига асосланишимиз мумкин. Унга кўра, қозоғистонликларнинг аксарияти – 58,1 фоизи телевидениега ишонади, иккинчи ўринда интернет сайтлари - 34,3 фоиз. Аҳолининг ярмидан кўпи давлат оммавий ахборот воситаларига ишонади – 51,4%, фақат 9,6% жисмоний шахсларга ишонади», - деди вазир.

Унга кўра, Президент топшириқлари ижроси доирасида вазирлик томонидан оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

«2020 йилдан бошлаб 2020-2022 йилларда ахборот саноатини ривожлантириш миллий режасини амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу режа давлат ва оммавий ахборот воситаларининг тизимли ечимини талаб қиладиган оммавий ахборот воситаларидаги долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган», — деди Асқар Омаров.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар