Қозоғистонликлар ижтимоий лойиҳалар бўйича ўз таклифларини киритишлари мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази» нотижорат акциядорлик жамияти ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2023 йилда амалга ошириладиган ижтимоий лойиҳаларни йиғишни режалаштирмоқда. Таклифлар 1 августгача юборилиши керак, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Барча таклифлар ваколатли органга юборилади ва кўриб чиқилади. У ердан таҳлил қилиш ва мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун лойиҳада иштирок этувчи давлат органига ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига юборилади. Бунинг учун лойиҳалар давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, қонунчилик ва тегишли органлар талабларига мос келиши керак», — дейилади марказ расмий сайтида.

Марказ экспертлари қабул қилинаётган лойиҳаларнинг мавзуси, мақсадлари, кутилаётган натижалар ва молиялаштириш ҳажми, амалга ошириш муддати ва қамров доираси ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

«Яъни, барча таклифлар амалга ошишига кафолат йўқ. Лойиҳанинг натижаси ҳақида ҳеч қандай фикр билдирилмаслиги ҳам мумкин. Тақдим этилган таклифлар фақат уларни давлат органлари томонидан амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш учун қўлланилади», — дейилади хабарда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар