Қозоғистонликлар июл ойида неча кун дам олади
28 Июнь 20:32

Қозоғистонликлар июл ойида неча кун дам олади

NUR-SULTAN. Кazinform - Июл ойида Қозоғистон фуқаролари одатдаги шанба ва якшанба кунларидан ташқари бир кун дам олади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикасида байрамлар тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, Қозоғистон Республикасида миллий ва давлат байрамлари нишонланадиган кунлар мамлакат меҳнат қонунчилигига мувофиқ байрам ҳисоблади.

Бу йил пойтахт куни 6 июл чоршанба кунига тўғри келади. Шу сабабли қозоғистонликлар бу куни дам олишади.

Бундан ташқари, мусулмонлар тақвимига кўра нишонланадиган Қурбон ҳайитнинг биринчи куни дам олиш куни ҳисобланади.

Бу йил байрам 9 июл, шанба кунига тўғри келади.

Агар давлат ёки миллий байрам дам олиш кунига (шанба, якшанба) тўғри келса, дам олиш куни бир кунга узайтирилади.

Қурбон ҳайит диний байрам бўлгани учун, ҳатто шанба ёки якшанбага тўғри келса ҳам, қўшимча дам олиш куни йўқ.

Демак, июл ойида қозоғистонликлар жами 11 кун дам олади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив