Қозоғистонликлар июл ойида 2712 та олтин қуйма сотиб олди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 2022 йил июл ойида иккинчи даражали банклар ва алоҳида нобанк айирбошлаш шохобчаларида умумий оғирлиги 97,4 кг бўлган 2712 дона олтин қуйма сотилди. Бу ҳақда Kazinform Миллий банк маълумотига таяниб хабар беради.

Аҳолига тозаланган олтин қуймаларини сотиш дастури амалга оширилганидан буён умумий оғирлиги қарийб 3,36 тонна бўлган 99 451 дона олтин қуймалари сотилди.

Олтин қуймалар беш хил вазнда тақдим этилади: 5, 10, 20, 50 ва 100 г. 10 граммлик олтин қуйма харидорлар орасида катта талабга эга. Умумий сотилган қуйма ичида унинг улуши 26%, яъни 25589 дона. Шундан сўнг 20 граммлик қуймалар талабга эга бўлиб, 21 484 дона (22 %), 5 граммлик қуймалар 20 735 дона (21 %), 100 граммлик қуймалар 19 708 дона (19 %), 50 граммлик қуймалар 11,935 дона(12%) сотилган. Олтин қуймалари Алмати, Нур-Султан ва Атирауда кенг сотилади.

Олтин қуйма ишончли инвестиция воситаси бўлиши мумкин. Олтин қуйма бозорида ликвидликнинг асосий кафолати шундан иборатки, банклар ва нобанк айирбошлаш шохобчалари мижозга пулни шу куннинг ўзида тўлаш орқали олтин қуймаларини қайтариб сотиб олишлари мумкин.

Дастур ишга туширилгандан буён иккинчи даражали банклар ва алоҳида нобанк айирбошлаш шохобчалари томонидан умумий оғирлиги 379 кг бўлган 15 279 дона олтин қуймалари қайтариб сотиб олинди, бу умумий сотилган қуймаларнинг 15 фоизини ташкил этади. Қайта сотиб олган олтин қуймаларининг деярли барчаси Миллий банк филиаллари орқали аҳолига сотилади.

Энди олтин қуймаларини Halyk Bank, Евроосиё банки, Jusan Bank банки, ЦентрCредит банки, шунингдек, алоҳида нобанк пунктларида сотиб олиш ва қайта сотиш мумкин.

Фото очиқ манбалардан олинган

Сўнгги хабарлар