+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Қозоғистонликлар иштирокидаги Халқаро Армия ўйинларининг дастлабки  натижалари маълум бўлди

24 Август 09:45
Баҳам кўринг:
Қозоғистонликлар иштирокидаги Халқаро Армия ўйинларининг дастлабки  натижалари маълум бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform - Халқаро Армия ўйинлари доирасидаги «Эльбрус доираси» мусобақасида биринчи босқичнинг иккита махсус вазифаси натижалари бўйича Қозоғистон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Россия жамоаси пешқадамлик қилмоқда, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Грецияда Олимпия машъаласи ёқилди Қозоғистонлик шахматчи Жансая Aбдумалик Ҳиндистон Суперлигасида ўз жамоасига ғалаба келтирди Қозоғистонлик таэквондочи Черногория турнирининг олтин медалини қўлга киритди

Биринчи мусобақаларда иштирокчилар сунъий тоғ релефига ҳужум қилишди ва тоғларда ориентир олиш билан шуғулланишди. Биринчи босқичда аскарлар яна учта махсус вазифани бажарадилар.

Уч босқичдан иборат мусобақа давомида иштирокчилар махсус топшириқларни бажарадилар. Энг қийин иккинчи босқич бўлади. У ерда ҳарбий хизматчилар баланд тоғли шароитда юришади. Учинчи босқичда улар Эльбрус чўққисини забт етадилар. Унинг баландлиги - 5642 метр.



Мусобақада тўққиз мамлакатдан жамоалар қатнашади. Булар: Aбхазия, Aрманистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Россия, Ўзбекистон ва Жанубий Осетия.

Халқаро мусобақада мамлакат шарафини Қозоғистон Қуролли Кучлари номидан Тоғдаги Ўқув Маркази ҳарбий альпинистлари ҳимоя қилади. Мусобақа Кабардин-Балкария (Россия) даги Терскол тоғ тизмасида ўтказилади.




Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив