Қозоғистонликлар интернет орқали кўпинча нима харид қилишади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг атиги бир чорагида нақд пулсиз тўловлар ҳажми бутун 2019 йилдаги кўрсаткичлардан 43 фоизга ошиб кетди, деб хабар беради Kazinform Ranking.kz сайтига таяниб.

Рақамлаштиришнинг ривожланиши ва онлайн форматга оммавий ўтиш билан электрон тижорат ҳам жаҳон, ҳам Қозоғистон иқтисодиётидаги асосий ўзгаришларнинг драйверига айланди.

Қозоғистонда 2022 йил апрелига келиб, Интернетга кириш имконига эга уяли алоқа абонентлари сони 17 миллиондан ошди. Шунингдек, Қозоғистон Республикасида 2,8 миллион стационар Интернет абонентлари рўйхатга олинган - бу йилига 4,9% ва ўн йил ичида икки баравар кўпдир. Қозоғистон Республикасида интернетнинг кириб бориш даражаси ривожланган давлатлар билан солиштирганда ҳам юқори деб ҳисобланади, бу эса электрон тижоратни ривожлантириш учун ажойиб салоҳиятдан далолат беради.

Ҳозирда барча бозор шаклларининг онлайн режимга ўтиш тезлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Сўнгги йилларда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажми бир неча баробар ортган. Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, бу миқдор 19,1 триллион тенгега етди, бу ўтган йилгидан бир ярим баробар кўп. Бундан ташқари, 2022 йилнинг атиги бир чорагида нақд пулсиз тўловлар ҳажми бутун 2019 йилдаги кўрсаткичлардан 43 фоизга, 2018 йилдаги жами кўрсатгичлардан эса 28 баравар кўпдир.

Нақд пулсиз тўловларнинг 84,2 фоизини интернет ва мобил телефонлар орқали амалга оширилган онлайн тўловлар ташкил этди. Бундай динамика глобал тенденциядир. Nasdaq маълумотларига кўра, 2040 йилгача барча харидларнинг 95 фоизи онлайн тарзда амалга оширилади. Қозоғистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажмининг ошиши билан бир қаторда электрон тижорат кўрсаткичлари ҳам ошиб бормоқда. Агар 2018-2019 йилларда электрон савдонинг улуши мос равишда 2,9 ва 3,8 фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич қарийб 3 баробарга ошиб, 9,7 фоизга етди. Бундан ташқари, агар онлайн товар ва хизматларни харид қилган интернет фойдаланувчиларини ҳисобга оладиган бўлсак, уларнинг улуши 2019 йилдаги 15,6 фоиздан 2020 йилда 17,7 фоизга ошган.

Бугунги кунда ҳар қандай нарсани онлайн харид қилиш мумкин. Қозоғистонда онлайн харид қилинадиган товарларнинг энг кенг тарқалган тоифалари:

• кийим-кечак, пойабзал, спорт буюмлари;

• озиқ-овқат махсулотлари;

• маиший товарлар;

• дорилар;

• алоқа хизматлари;

• ва бошқа кўплаб товарлар (электрон ускуналар; молиявий ва суғурта хизматлари; компьютер товарлари ва ҳ.к.).

Сўнгги хабарлар