+7 (701) 759 90 19
USD 425.37 EUR 492.66
RUB 5.97 CNY 66.15
Янгиликлар

Қозоғистонликлар энди ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзлари билан олиб юриши шарт эмас

21 Январь 12:35
Баҳам кўринг:
Қозоғистонликлар энди ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзлари билан олиб юриши шарт эмас

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Парламент Сенатининг ялпи мажлисида «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига йўл ҳаракати масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун икки ўқишда кўриб чиқилди ва қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қонун лойиҳаси бир гуруҳ парламент аъзолари томонидан ишлаб чиқилган. Шундай қилиб, қонун лойиҳасида амалдаги қонунчиликдан Қозоғистон Республикасида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига эга бўлиш мажбуриятини юкловчи қоидалар чиқариб ташланиши назарда тутилган.

«Яъни, ҳайдовчи, агар полиция ходими томонидан тўхтатилса, у ўзининг шахсий гувоҳномасини тақдим этиши мумкин ва шахсий гувоҳномага кўра, полиция ходими барча керакли ҳужжатларни планшет орқали, электрон маълумотлар базаси орқали текшириши мумкин бўлади», - деди Сенат депутати Нурлан Бекназаров Сенатнинг ялпи мажлиси пайтида.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив