Қозоғистонликлар дунёнинг 29 давлатига тўғридан-тўғри рейслар билан парвоз қилишлари мумкин

Фото:
ASTANA. Kazinform - Энди Қозоғистон фуқаролари тўғридан-тўғри рейслар орқали дунёнинг 29 давлатига уча олади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб хабар берди.
«Маҳаллий ҳаво қатновлари 5 та маҳаллий авиакомпания томонидан 57 та йўналиш бўйича ҳафтасига 687 та рейсни ташкил этади. Бу йил NEOS авиакомпанияси Алмати - Милан, «Эйр Астана» компанияси Алмати - Гераклион, Vietjet Air Алмати - Нха Транг, Jazeera Airways Туркистон - Қувайт, AnadoluJet Алмати - Анқара ва Астана - Анқара ва Pegasus Airlines Алмати – Анқара, Алматидан Сургутга, Тюмен ва Новосибирскга, шунингдек, Астананадан Санкт-Петербургга борувчи рейсларни очди, «Түрікменхаваеллары» компанияси Алматидан Ашхободга ҳаво қатновларини тиклади»

, — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, 2023 йил баҳор-ёзги навигация даврида Ақтау ва Чимкентдан Анқарага, Алмати ва Ақтаудан Мадинага, Астанадан Нха Трангга, 25 декабрдан Астанадан Бокуга ва Чимкентдан Душанбега рейслар очилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, 26 декабрдан бошлаб Қозоғистон ва Сейшел ороллари ўртасида Алмати-Маэ йўналиши бўйича авиақатновлар очилади. Шунингдек, Астана, Алмати, Ақтау, Туркистон ва Атираудан Истанбулга, Астана ва Алматидан Анталияга, Алматидан Боку, Тбилиси, Пхукет ва Малега рейслар кўпайтирилди.

Сўнгги хабарлар