Қозоғистонликлар доимий ички рейсларда рақамли шахсий гувоҳномадан фойдаланишлари мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Президент топшириғи доирасида Қозоғистон Республикасининг барча аэропортларида рақамли ҳужжат хизмати (еGov Моbile) жорий этилди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Ушбу хизмат туфайли ички рейсларда йўловчилар шахсий маълумотларини тасдиқлаш учун eGov Моbile иловаси орқали рақамли гувоҳномани тақдим этиш имкониятига эга бўлдилар.

Аэропортда рақамли гувоҳномадан фойдаланиш учун eGov Mobileда рўйхатдан ўтган фойдаланувчи «рақамли ҳужжатлар» хизматига кириб, рўйхатдан шахсий гувоҳномани танлаши керак. Хизматда яратилган QR-кодли смартфон экранини аэропортнинг рўйхатдан ўтиш пештахтасида, шунингдек, парвоз олдидан текшириш вақтида кўрсатиш керак.

Қозоғистонликлар учун ички рейсларда шахсий гувоҳномадан фойдаланиш имконияти Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги, Рақамли ривожланиш, инноватциялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги, Фуқаролик авиацияси қўмитаси, «Қозоғистон авиация маъмурияти» АЖ, Қозоғистон Республикасининг авиакомпаниялари ва аэропортлари ҳамда «Миллий ахборот технологиялари» АЖнинг тизим интеграцияси бўйича ҳамкорлиги натижасида пайда бўлди.

Сўнгги хабарлар