Қозоғистонликлар бир ойида 2309 олтин қуйма сотиб олишди

Фото: None
ALMATY. Kazinform – 2021 йил февраль ойида қозоғистонликлар иккинчи даражали банклар ва банкдан ташқари валюта айирбошлаш шохобчаларидан 59,2 кг оғирлиги бўлган 2309 та олтин сотиб олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Миллий банк маълумотларига кўра, 2017 йилдан буён умумий оғирлиги 1,74 тоннани ташкил этган 47 302 та қуйма олтин сотилган.

Қуйма олтин беш хил: 5, 10, 20, 50 ва 100 грамм турларида тақдим этилади. Энг кўп сотиладиган - 10 граммлик қуйма.

Сотилган барча қуйманинг улуши 28% - 12 932 донани ташкил этади. Кейин 100 граммлик қуймалар - 10 830 дона (23%) ва 20 грамм - 10 637 дона (22%), 5 грамм - 7 235 дона (15%), 50 грамм - 5 668 дона (12%).

Ҳозирги вақтда қуйма олтинни Halyk Bank, Евразия банки, Jýsan Bank, Банк ЦентрКредит, шунингдек валюта айрбошлаш шахобчаларида сотиб олиш ва сотиш мумкин.

Сўнгги хабарлар