Қозоғистонликлар бир ойда 94 кг олтин сотиб олишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Апрель ойида қозоғистон аҳолиси 2800 га яқин олтин қуймасини сотиб олишди, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий банкга таяниб.

2021 йилнинг апрель ойида қозоғистонликлар иккинчи даражали банклар ва айрим банк бўлмаган валюта айирбошлаш шохобчаларидан умумий оғирлиги 94,5 кгни ташкил қиладиган 2 767 олтин қуймасини сотиб олишди.

ҚР Миллий банк аҳолига тозаланган олтин қуйма сотиш ва харид қилиш дастурини 2017 йили ишга туширган эди. Дастур амалга оширила бошлагандан буён умумий оғирлиги 1688 тонна бўлган 52 967 олтин қуйма сотилди.

Беш хилдаги олтин қуйма: 5, 10, 20, 50 ва 100 граммлик турлари тақдим этилган. Тозаланган олтин қуймаларни сотиш ва харид қилиш дастури амалга оширила бошлагандан буён энг кўп талабга эга бўлгани 10 граммлик қуймадир. Уммий сотувдаги унинг улуши 31% - 16 074 донадир. Ундан кейинги ўринлар қуйидагича тақсимланган: 100 граммлик қуйма – 11 275 дона(22%), 20 граммлик қуйма – 11 275 дона(21%), 5 граммлик қуйма – 8 072 дона(15%), 50 граммлик қуйма – 5 877 дона(11%).

Ҳозирги вақтда қуйма олтинни Halyk Bank, Евразия банки, Jýsan Bank, Банк ЦентрКредит, шунингдек валюта айрбошлаш шахобчаларида сотиб олиш ва сотиш мумкин.


Сўнгги хабарлар