Валюталар курси:
    usd/kzt 425.37 eur/kzt 492.66

    rub/kzt 5.97 cny/kzt 66.15
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 14 °С
Алматы: °С

Қозоғистонликлар август ойида 113 кг олтин қуйма сотиб олди

21 Сентябрь 14:30

NUR-SULTAN. Kazinform- Aвгуст ойида Қозоғистон аҳолиси 2400 дан ортиқ олтин қуйма сотиб олди. Бу ҳақда Kazinform Миллий банкга таяниб хабар беради.

2021 йил август ойида қозоғистонликлар иккинчи даражали банклардан ва баъзи нобанк валюта айирбошлаш шохобчаларидан оғирлиги 113,7 кг бўлган 2460 дона олтин қуйма сотиб олдилар.

2017 йилда Миллий банк тозаланган олтин қуймаларни сотиш ва сотиб олиш дастурини (бундан буён матнда - Дастур) ишга туширди. Дастурни амалга ошириш давомида умумий оғирлиги 2,3 тоннани ташкил этувчи 62838 та олтин қуйма сотилди.

Олтин қуймаларнинг беш тури таклиф етилади: 5, 10, 20, 50 ва 100 г. Харид қилувчилар орасида нг машҳури - 10 граммли олтин қуйма. Унинг умумий сотувдаги улуши 29% - 18 267 дона. Кейин 100 грамм ли олтин қуйма - 14 273 дона (23%) ва 20 граммли олтин қуйма - 12 314 дона (20%), 5 граммли олтин қуйма - 10 376 дона (16%), 50 граммли олтин қуйма - 7 608 дона (12%). Ўлчанган олтин қуйма асосан, Алмати, Нур-Султан ва Aтирауда талабга эга.

Олтин қуймалар ишончли инвестиция воситаси бўлиши мумкин. Банклар ва нобанк валюта айирбошлаш шохобчаларининг харидорларга пулини тўлаб «ҳар куни» қуйма сотиб олиш қобилияти олтин қуйма бозорининг ликвидлигини таъминлашда асосий омил ҳисобланади.

Ҳар бир олтин қуйма ҳимоя элементлари (қуймаларнинг кўзгу юзаси, микротекст ва бўртма қирралари) билан, қуймаларни механик шикастланишдан ҳимоя қилувчи ва пакетнинг очилган-очилмаганлигини текширишни осонлаштирадиган махсус қоплама билан ишлаб чиқарилади. Ҳимоя қадоқлаш ҳам қуйманинг сифат сертификати бўлиши мумкин. Шунинг учун, қуймани сақлашда эҳтиёт бўлинг ва қопламани очманг.

Ҳозирги вақтда олтин қуймаларни Halyk Bank, Евроосиё Банки, Jusan Bank, Банк ЦентрКредит, шунингдек нобанк валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиб олиш ва сотиш мумкин.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар