Қозоғистонликлар 6 ойда 313,4 млрд тангага 35 мингта янги машина сотиб олишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилнинг биринчи ярмида қозоғистонликлар 313,4 миллиард танга 35 мингнан ортиқ янги машиналарни сотиб олишди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«ҚазАвтоПром» («ҚазАвтоӨнеркәсіп») Қозоғистон автомобилсозлик саноати бирлашмасининг маълумотларига кўра, расмий диллерлар 6 ой ичида 35 086та машина сотган. Бу ўтган йилга нисбатан 13,8 фоизга кўпдир. Ҳисобот даврида қозоғистонликлар янги машиналарни сотиб олишга 313,4 млрд танга сарфлаган. Бу 2019 йилнинг 6 ойига нисбатан 8,1 фоизга кўпдир.

Жорий йилнинг июнь ойида 83,4 миллиард тангага 9 677 дона янги автомобиллар сотилди. Шундай қилиб, ўтган ойнинг май ойига нисбатан транспорт бозорида савдо айланмаси 35,8 фоизга ўсди. Олти ой ичида қозоғистонликлар мамлакатнинг автозаводларида йиғилган 24 314 дона машина сотиб олишди. 10 772та машина импорт қилинган.

Lada (7957), Hyundai (6792), Toyota (4731), Ravon (4195) ва KIA (3080) автомобиллари 2020 йилнинг 6 ойи давомида мамлакатдаги энг машҳур автомобиллар бешталигини ташкил қилди. Шунингдек, ТОР-10 марка қаторига Renault (1278), GAZ (1143), Nissan (937), Volkswagen (883) және UAZ (843) русумлари киради.

Алмати аҳолиси автомобиль сотиб олишда фаол. Улар 6 ой ичида 8 578 дона, нурсултонликлар 5 912, чимкентликлар 3 414, қостанайликлар 2 318, Қарағанди аҳолиси 2 162, Атирау аҳолиси 1 751, Ўскемен аҳолиси 1 667, оралликлар 1 550, павлодарликлар 1 501 ва ақтауликлар 1 340 автомобиль сотиб олганлар.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар