Қозоғистонликлар 30 кун ичида Жанубий Корея, Ўзбекистон ва Японияда паспорт олишлари мумкин бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил октябрдан Корея Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва Япония ҳудудидаги Қозоғистон фуқаролари учун давлат хизматидан фойдаланиш мумкин бўлди, дея хабар бермоқда Kazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг ушбу пилот лойиҳаси чет элдаги қозоғистонликлар ҳужжатларни қабул қилиш ва уларни паспорт тайёрлаш учун жўнатиш бўйича хизматлар кўрсатиш жараёнини оптималлаштириш доирасида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, давлат хизматларини кўрсатиш муддатини 80 кундан 30 кунгача қисқартириш имконини берган пилот лойиҳа Қозоғистоннинг Россия, Германия ва AҚШдаги хорижий ваколатхоналарида муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Қозоғистон давлат органлари хорижда Қозоғистон фуқароларига паспорт бериш муддатини қисқартириш учун шароитлар яратиладиган мамлакатлар географиясини кенгайтириш бўйича ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Сўнгги хабарлар