Қозоғистонликлар 200 мингдан ортиқ эски машиналарни утилизацияга ўтказишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Эски машиналарни утилизация қилиш дастури бошланганидан буён қозоғистонликлар 200104 та машинани ўтказишган. Бу ҳақда Kazinform мухбири Ишлаб чиқарувчиларнинг кенгайтирилган мажбуриятлари оператори матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Ташкилот маълумотларига кўра, эски машиналар ўтказиш бўйича Чимкент шаҳри олдинда. Шаҳарда 38 496 та автомобил утилизацияга топширилди. Ундан кейинги ўринларда Алмати, Тараз, Қарағанди ва Павлодар шаҳарлари жойлашган. 2021 йилнинг саккиз ойи якунларига кўра, барча вилоятлардан 25 958 енгил автомобил ва 9 219 автобус ҳамда юк машиналари қабул қилинди.

«Чегирма сертификати тақдим этиладиган дастур бўйича 2315 та қишлоқ хўжалиги техникаси қабул қилинди. Улар орасида 1830 та трактор ва 485 та комбайн бор. 2016 йилда дастур бошланганидан бери эски машиналарини сотганларга 54700 чегирма сертификати берилди. Бу сертификатлар Қозоғистонда ишлаб чиқарилган 29200 та машинани сотиб олиш учун ишлатилган», - дея хабар беради Ишлаб чиқарувчиларнинг кенгайтирилган мажбуриятлари Оператори матбуот хизмати.

Эскирган машинани сотмоқчи бўлганлар ташкилот сайтига (resusle.kz) кириб, электрон навбатда рўйхатдан ўтишлари керак.

2020 йилдан бошлаб ойлик автотранспорт воситалари компенцациясини БҲМ тизими бўйича ҳисобланади.

Агар ишлатилган машина М1 тоифасига кирса, 210 минг тенгени (72 БҲМ), агар М2 ва N1 тоифали бўлса, 420 минг тенгени (144 БҲМ), агар М3 тоифасида бўлса, 630 минг тенгени(216 БҲМ) ташкил қилади.

Ўтган йилнинг ноябр ойидан бошлаб Ишлаб чи0арувчиларнинг кенгайтирлган мажбуриятлари Оператори эскирган қишлоқ хўжалиги техникасини қабул қила бошлади. Эски комбайн ва тракторларни алмаштириш учун чегирма сертификатлари берилади. Сертификатларнинг нархи уларнинг маркаси ва сақланишига қараб 560 мингдан 2 миллион тенгегача бўлиши мумкин.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар