Қозоғистонлик зобит БМТнинг Ғарбий Саҳродаги миссиясига юборилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари вакили майор Арман Тастанбеков Ғарбий Саҳродаги БМТ миссиясининг (MINURSO) ҳарбий кузатувчиси бўлди, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Йил давомида офицер тинчликпарвар кучларнинг ўнта базасидан биридаги миссияда ишлайди. Ҳозирда у Ал-Аъйюн шаҳрида (миссия штабида) рўйхатдан ўтмоқда ва малака тестлари топширмоқда. Тайёргарлик ишлари якунлангач, ўз хизмат вазифаларини бажаришга киришади.

Майор Арман Тастанбеков 2018 йил октябр ойидан 2019 йил майигача Қозоғистоннинг Ливандаги тинчликпарвар ротасида взвод командири лавозимида хизмат қилган.

2020 йилда офицер БМТ тинчликпарвар миссияларида ҳарбий кузатувчилар ва БМТ штаб офицерлари сифатида иштирок этиш учун номзодлар танлашдан муваффақиятли ўтди.

Сўнгги хабарлар