Қозоғистонлик велосипедчи халқаро мусобақа совриндори бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Велоспорт бўйича Қозоғистон терма жамоаси вакили Денис Сергиенко Туркияда бўлиб ўтган Dell Lago турнирида учинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Туркияда дунёнинг энг яхши велосипедчилари баҳс олиб борган Dell Lago пойгаси якунланди. Унда қозоғистонлик спортчи Денис Сергиенко совриндорлар қаторидан жой олди.

«Маррага биринчи бўлиб француз спортчиси Баптист Трунщчка етиб келди. Унинг жамоадоши Уго Вайсс Денис Сергиенкодан бир дақиқа олдинроқ кириб келди ва иккинчи ўринни эгаллади. Қозоғистонлик бошқа спортчилардан Шаким Адилов тўртинчи, Темирлан Мухамедянов олтинчи ўринни эгаллади», - дейилади Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси баёнотида.

Таъкидлаш жоизки, маунтинбайк сўнгги йилларда халқаро спорт мусобақалари тоифасига киритилган велоспорт турларидан биридир. Бунда велосипедчилар тошлар орасидан юриб ўтиб, марра чизиғидаги турли тўсиқларни енгиб чиқади. Ушбу спорт тури одатда «тоғ велосипеди» деб юритилади.

Сўнгги хабарлар