Қозоғистонлик Варвара Глухова «Осиё болалари» қишки ўйинларида олтин медальни қўлга киритди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик спортчи Варвара Глухова «Осиё болалари» ІІ қишки ўйинларида конкида учиш бўйича чемпион бўлди. У масофани 6:11,61 сонияда босиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ҚР Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Кумуш медаль беларуслик спортчи Палина Севецга, бронза медаль россиялик спортчи Екатерина Островскаяга насиб этди.

Варвара Глухова терма жамоа етакчиси бўлиб, масофада яхши натижа кўрсатди.

photo

Россия Федерациясининг Кемерово шаҳрида «Осиё болалари» ІІ қишки спорт ўйинлари ўтмоқда. Ўйинларнинг тантанали очилиш маросими «Кузбасс» муз саройида бўлиб ўтди.

Қозоғистон шарафини спортнинг 6 тури бўйича 64 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда. Жами 57 та медаллар жамланмаси ўйналади. Мусобақа 4 мартга қадар давом этади.

photo

«Осиё болалари» биринчи қишки ўйинлари 2019 йилда Россиянинг Южно-Сахалинск шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унда Қозоғистон шарафини 74 нафар спортчи ҳимоя қилганди. 7 та олтин, 7 та кумуш, 6 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 6 ўринни эгаллаган.

Фото: instagram.com/drs_kz


Сўнгги хабарлар