Қозоғистонлик Turan ансамбли жаҳон гастролларига чиқади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Роза Бағланова номидаги «Қазақконцерт» давлат концерт ташкилоти солистлари «TURAN» этно-фольклор ансамбли ўзининг 15 йиллик юбилейи доирасида дунё бўйлаб гастрол сафарларини уюштиради. Бу ҳақда Kazinform «Қазақконцерт» матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Ансамбль Америка Қўшма Штатларида гастрол сафарини бошлайди. Қозоғистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси таклифига биноан ансамбль 21-23 март кунлари Наврўз байрами доирасида машҳур University of District of Columbia Тheater of Тhe Аrts саҳнасида, шунингдек, жаҳон маданияти, санъати, сиёсати ва иқтисодидаги машҳур шахсларнинг альма-матери бўлган Жорж Вашингтон Университети саҳнасида чиқиш қилади. Бундан ташқари «TURAN» ансамбли 1-17 апрель кунлари Европа давлатларида, хусусан, Франциянинг Париж, Бельфорт, Лион шаҳарларида, Швейцариянинг Женева, Брюссель (Бельгия), Загреб (Хорватия), Любляна (Словения), Вена (Австрия), Будапешт (Венгрия) шаҳарларида қатор концерт дастурлари билан чиқиш қилади.

Кейинчалик гастрол Қирғизистон ва Ўзбекистонда давом этади.

Гастрол концертлари Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланади.

15 йил давомида «TURAN» этно-фольклор ансамбли АҚШда бир неча марта чиқиш қилган. Йиллар давомида ансамбль Нью-Йорк, Лос-Анжелес, Сан-Франциско, Вашингтон шаҳарларида Carnegie Hall, Kennedy Center, Zellerbach Hall ва бошқа машҳур саҳналарда томошабинларни хурсанд қилиб келган.

Фото: Роза Бағланова номидаги «Қазақконсерт»


Сўнгги хабарлар