Қозоғистонлик Тимофей Скатов Ролан Гаррос турнирининг саралаш босқичини ғалаба билан бошлади
16 Май 19:46

Қозоғистонлик Тимофей Скатов Ролан Гаррос турнирининг саралаш босқичини ғалаба билан бошлади

NUR-SULTAN.Kazinform - Қозоғистонлик, дунёнинг 191-ракеткаси Тимофей Скатов Париждаги Ролан Гаррос турнирининг саралаш босқичини ғалаба билан бошлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Саралаш босқичининг чорак финалида Т.Скатов дунё рейтингида 145-ўринни эгаллаб турган америкалик Митчелл Крюгер билан учрашди.

Қозоғистонлик теннисчи рақибини 6:1, 6:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бир соатдан сал кўпроқ давом этган баҳсда Т.Скатов 1 та эйс амалга оширди ва 6 та брейк-пойнтнинг бештасини фойдаланди.

Т.Скатов саралаш баҳслари финалига чиқиш учун аргентиналик Родригес Таверна ёки словакиялик Филипп Хорански билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчи Марокашдаги турнирда чорак финалга чиққани ҳақида ёзган эдик.

Теннисчи Андрей Голубев жаҳон рейтингида рекорд натижага эришди.

Муаллиф: Элжан Ерали


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив