Қозоғистонлик Тимофей Скатов Лиссабондаги теннис турнирининг чорак финалига чиқди

29 Сентябрь, 15:15
Қозоғистонлик Тимофей Скатов Лиссабондаги теннис турнирининг чорак финалига чиқди

ASTANА. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Тимофей Скатов Португалиянинг Лиссабон шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг чорак финалига чиқди, дея хабар беради Kazinform Оlympic.kzга таяниб.

Т. Скатов иккинчи даврада италиялик Франческо Пассарога қарши кортга чиқди. Учрашув 6:1, 5:7, 6:1 ҳисобида Скатов фойдасига ҳал бўлди.

Қозоғистонлик навбатдаги турда франциялик Бенуа Пэре билан куч синашади.

Фото: оlympic.kz

Ўхшаш янгиликлар
Теги:

Янгиликлар