Валюталар курси:
    usd/kzt 467.99 eur/kzt 488.82

    rub/kzt 7.7 cny/kzt 65.06
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +2+4℃

Қозоғистонлик теннисчиларнинг АТP рейтингининг янги талқинидаги ўринлари маълум бўлди

26 Сентябрь, 16:51

ASTANA. Кazinform - Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) яккалик ва жуфтлик баҳсларида спортчилар рейтингининг жорий талқинини эълон қилди, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Энг кучли учлик ҳозирча испаниялик Карлос Алькарас, норвегиялик Каспер Рууд ва Испаниянинг яна бир вакили Рафаэль Надаль.

Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Александр Бублик учта позицияни кўтарилиб, 41-ўринни эгаллади.

Жуфтликлар рейтингида британиялик Жо Солсбери, америкалик Ражив Рам ва яна бир британиялик Нил Скупски пешқадамлик қилмоқда.

Қозоғистонлик Андрей Голубев 50-ўриндан 52-ўринга тушиб кетган бўлса, Александр Недовесов поғона йўқотди – 60. Бублик ўз позициясини уч поғонага яхшилаган ҳолда 156-ўринни эгаллади.

Фото: sports.kz


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар