Қозоғистонлик теннисчилар Ролан Гаррос турниридаги илк учрашувини муваффақиятли ўтказишди
25 Май 08:55

Қозоғистонлик теннисчилар Ролан Гаррос турниридаги илк учрашувини муваффақиятли ўтказишди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчилар Андрей Голубев ва Юлия Путинцева Ролан Гаррос турниридаги илк учрашувларини муваффақиятли ўтказди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Франция очиқ чемпионатида Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларининг биринчи ракеткаси, дунёнинг 21-ракеткаси А.Голубев биринчи даврада корт эгаси Фабрис Мартен билан бирга аргентиналик Себастьян Баэс – бразилиялик Фелипе Мелигени Алвес жуфтлиги билан ўйнади.

Бир соату 21 дақиқа давом этган баҳсда Қозоғистон-Франция жуфтлиги 7:5, 6:3 ҳисобида зафар қучди. Улар 5 та брейк-пунктнинг иккитасидан ва 2 та эйсдан фойдаланишди.

А.Голубев ва Ф.Мартен 1/16 финалда ҳиндистонлик Роҳан Бопанна ва голландиялик Матве Мидделкоп билан куч синашади.

Яна бир қозоғистонлик, дунёнинг 37-ракеткаси Юлия Путинцева яккалик баҳснинг биринчи даврасида дунё рейтингида 112-ўринни эгаллаб, саралашдан сўнг асосий баҳсга қўшилган руминиялик Ирина Бара билан учрашди.

Бир соатдан ортиқ давом этган баҳсда қозоғистонлик теннисчи рақибини 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Путинцева эйс қайд этмаган бўлса-да, 7 брейк-пунктдан бештасини фойдаланди.

Иккинчи босқичда Юлия Путинцева дунёнинг 30-ракеткаси италиялик Камила Джорджи ёки 41-ўриндаги хитойлик Чжан Шуайга қарши баҳс олиб боради.

Шундай қилиб, кеча Франция очиқ чемпионатида қозоғистонлик барча теннисчилар ўз учрашувларида ғалаба қозонишди.

Муаллиф: Елжан Ерали

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив