Қозоғистонлик теннисчилар Мисрдаги турнирда ўзаро учрашди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Жанел Рустемова ва Аружан Сағиндиқова Мисрнинг Шари-эл-Шейх шаҳрида ITF турнирнинг биринчи босқичида ўзаро учрашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясининг хабар беришича, 18 ёшли Жанел саралаш баҳсларидан сўнг асосий турнирга йўлланма олди.

Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи баҳсда Ж.Рустемова 17 ёшли жамоадоши А.Сағиндиковани 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Жанел чорак финалга чиқиш учун турнирнинг 7-ракеткаси, франциялик Наийя Берекоэчэа билан куч синашади.

Ушбу мусобақада Ж.Рустемова ва А.Сағиндикова жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди. Улар россиялик Машна - Елизавета Морозова билан ярим финал учун куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчилар халқаро турнирлар финалчиларига айлангани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар