Қозоғистонлик теннисчилар халқаро турнирлар финалчиларига айланишди

6 Декабрь, 19:48
Қозоғистонлик теннисчилар халқаро турнирлар финалчиларига айланишди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик теннисчилар Григорий Ломакин, Ярослав Пшеничний ва Таир Қайретдинов халқаро турнирлар финалчиларига айланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, Г.Ломакин Вакарияда (Бразилия) ўтказилган ITF мусобақасининг жуфртлик баҳсларида Игор Хименес (мукофот жамғармаси – 25 минг доллар) билан финалга чиқди.

Григорий ва Игор сўнгги беллашувда бразилияликлар Жоау Лоуреиро – Густаво Ҳейде жуфтлигига – 6:3, 6:7 (5:7), 5:10 ҳисобида имкониятни бой берди.

Туркияда 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги учинчи тоифадаги теннис бўйича Европа мусобақаси финалида Я.Пшеничний ва Т. Қайретдинов россиялик Картцев ва туркиялик Байбарисга имкониятни бой берди – 4:6, 2:6.

Испанияда Рафаэль Надаль академиясида 12 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ТЕN-PRО Global Junior Тоur турнири ўз якунига етди. Унда Астана ва Петропавл теннис мактаблари тарбияланувчилари иштирок этди. Астаналик Полина Лазаренко учинчи ўринни эгаллаган бўлса, Абилай Тўлеубаев «Турнирнинг энг яхши ўйинчиси» номинацияси бўйича махсус мукофот билан тақдирланди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Ўхшаш янгиликлар
Теги:

Янгиликлар