Қозоғистонлик теннисчи Португалиядаги турнирнинг чорак финалига чиқди
22 Сентябрь 09:10

Қозоғистонлик теннисчи Португалиядаги турнирнинг чорак финалига чиқди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик, дунёнинг 242-ракеткаси Тимофей Скатов Брага (Португалия) шаҳрида ўтказилаётган челленджер мусобақасининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи илк учрашувини дунё рейтингида 260-ўринни эгаллаб турган доминиканлик Ник Хардт билан ўтказди.

Т.Скатов 6:4, 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Тимофей иккинчи даврада дунё рейтингида 152-ўринни эгаллаб турган ушбу мусобақанинг 5-ракеткаси франциялик Мануэл Гинард билан куч синашди.

Бир соатдан ортиқ давом этган баҳсда қозоғистонлик спортчи рақибини 6:1, 6:0 ҳисобида мағлуб этди.

Т.Скатов ярим финалга чиқиш учун дунёнинг 121-чи, турнирнинг 2-ракеткаси испаниялик Карлос Табернер билан куч синашади.

Фото: sports.kz

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив