Қозоғистонлик теннисчи Марокашдаги турнирнинг чорак финалига чиқди
16 Май 09:43

Қозоғистонлик теннисчи Марокашдаги турнирнинг чорак финалига чиқди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонлик Анна Данилина Рабат (Марокаш) шаҳрида ўтказилаётган WТА 250 турнирининг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

А.Данилина америкалик Ингрид Нил билан илк учрашувини марокашлик Ясмин Каббай ва россиялик Екатерина Казионовалар билан ўтказди. Қозоғистон-Америка жуфтлиги 6:1, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бир соат давом этган ўйинда улар 11 та брейк-пунктнинг тўрттасидан фойдаланишга муваффақ бўлишди.

А.Данилина ва И.Нилнинг чорак финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.


Муаллиф: Елжан Ерали


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив