Қозоғистонлик теннисчи Испаниядаги турнирнинг иккинчи босқичига йўл олди

Редактор:  
Жарасқан Нұрыбаев
28 Март, 21:03

Қозоғистонлик теннисчи Испаниядаги турнирнинг иккинчи босқичига йўл олди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Тимофей Скатов (дунёнинг 155-ракеткаси) Жиронадаги (Испания) турнирнинг яккалик баҳсларида илк учрашувини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Франциялик теннисчи Лорен Локоли (дунёнинг 172-ракеткаси) билан ўйинда қозоғистонлик икки сетда умумий 6:3, 6:2 ҳисобида зафар қучди. Учрашув бир соату 22 дақиқа давом этди.

22 ёшли Скатов айни дамда Қозоғистоннинг Александр Бубликдан кейинги иккинчи ракеткаси ҳисобланади.

Фото: sports.kz