Қозоғистонлик теннисчи Дмитрий Попко Аргентинадаги мусобақанинг ярим финалига чиқди

1 Октябрь, 10:39
Қозоғистонлик теннисчи Дмитрий Попко Аргентинадаги мусобақанинг ярим финалига чиқди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик дунёнинг 235-ракеткаси Дмитрий Попко Буэнос-Айрес 2 (Аргентина) челленжер мусобақасининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Чорак финалда қозоғистонлик теннисчи жаҳон рейтингида 349-ўринни эгаллаб турган аргентиналик Роман Андрес Бурручагага қарши ўз маҳоратини намойиш этди.

Дастлабки ўйинда Д.Попко устунлик қилди – 7:5.

Иккинчисида корт эгаси ғолиб бўлди - 6:0.

Учинчи, ҳал қилувчи сетда қозоғистонлик спортчи бирданига 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Якунда у бу суръатидан пасайтирмади - 6:2.

Икки соату 22 дақиқа давом этган шиддатли баҳсда Д.Попко эйс қайд этмади, аммо 14 брейк-пойнтдан олтитасини фойдаланди. Рақиб 3 та эйс ва 6 та брейк билан ажралиб турди.

Дмитри Попко аргентиналик, дунёнинг 118-ракеткаси, мусобақанинг 4-ракеткаси Камило Уго Карабелли ёки рейтингда 169-ўринни эгаллаб турган Ренцо Оливо билан баҳслашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар