Қозоғистонлик теннисчи Чехияда ўтказилаётган турнирнинг ярим финалига йўл олди

6 Октябрь, 09:33
Қозоғистонлик теннисчи Чехияда ўтказилаётган турнирнинг ярим финалига йўл олди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Анна Данилина Остравада (Чехия) ёпиқ иншоотларда ўтказилаётган хард турнирнинг жуфтлик баҳсларида иккинчи давра учрашувини ўтказди, дея хабар беради Kazinform sports.kzга таяниб.

Бразилиялик теннисчи Беатрис Хаддад Майя билан жуфтлик ҳосил қилган Анна Данилина чехиялик Никола Бартункова – Барбора Палицова дуэтини икки сетда 7:6, 6:3 ҳисобида енгди. Учрашув бир соату 28 дақиқа давом этди.

Айни пайтда қозоғистонлик WТА рейтингида жуфтлик баҳсларида 21-ўринни эгаллаб турибди, бу қозоғистонлик теннисчилар орасида энг яхши кўрсаткич, бразилиялик спортчи эса 22-ўринни эгаллаб турибди.

Ушбу ғалаба эвазига Данилина ва Хаддад Майя турнирнинг ярим финалига йўл олишди.

Яқинда қозоғистонлик теннисчи Польшанинг Варшава шаҳрида ўтказилган турнирнинг жуфтлик баҳсларида ғолиб чиқди.

Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар