Қозоғистонлик теннисчи Андрей Голубев жаҳон рейтингида рекорд натижага эришди
16 Май 15:41

Қозоғистонлик теннисчи Андрей Голубев жаҳон рейтингида рекорд натижага эришди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Андрей Голубев жаҳон рейтингида рекорд натижага эришди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, Рим «Мастерс» турнирининг ярим финалига қадар етиб борган А.Голубев бугун янгиланган жаҳон рейтингида жуфтлик баҳсларида 21-ўринга кўтарилди. Бу унинг фаолиятидаги энг яхши натижа.

Александр Недовесов 60-ўринда, Григорий Ломакин 244-ўринда.

Қозоғистоннинг яккалик баҳсларидаги биринчи ракеткаси Александр Бублик 41-ўринда, Михаил Кукушкин эса 165-ўринда. Дмитрий Попко 182 ўриндан 180 ўринга, Тимофей Скатов 193 ўриндан 191 ўринга кўтарилди. Бейбут Жукаев 491-ўрин, Достанбек Тошболатов 908-ўринда.

Қозоғистоннинг биринчи аёллар ракеткаси Елена Рибакина 17 - ўриндан 16 - ўринга, Юлия Путинцева 40 ўриндан 37 ўринга, Зарина Диас 134 ўриндан 131 ўринга кўтарилди.

Жуфтлик баҳсларида Анна Данилина - 20, Жибек Қуламбаева - 300, Гўзал Айнитдинова 438-ўринни эгаллади.

Қозоғистонлик теннисчилар «Ролан Гаррос»да муваффақиятли иштирок этса, ўз рейтингини ошириши мумкин бўлади.

Бугун саралаш баҳсларида Зарина Диас россиялик Анастасия Ҳасанова, Дмитрий Попко аргентиналик Хуан Игнасио Лондеро, Тимофей Скатов америкалик Митчелл Крюгер билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонлик теннисчи Марокашдаги турнирнинг чорак финалга чиқди.

Муаллиф: Елжан Ерали


Янгиликлар

Архив