Қозоғистонлик теннисчи АҚШдаги турнирнинг 1/8 финалига чиқди

Фото: Фото: sports.kz
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Михаил Кукушкин (ATP рейтингида 296-ўрин) Литл-Рокдаги (АҚШ) турнирни муваффақиятли бошлади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Кукушкин яккалик баҳсларида биринчи даврада америкалик Майкл Чжэн (1379-ўрин) билан ўйнади ва икки сетда ғалаба қозонди – 7:6, 6:3.

Қозоғистонликнинг навбатдаги рақиби, 31 майда ўзаро тўқнаш келадиган Теннис Сандгрен (АҚШ, 246-ўрин) ёки Юта Симидзу (Япония, 256-ўрин) учрашуви ғолиби бўлади.

Литтле Рокдаги «челленджер» учун мукофот жамғармаси 80 000 долларни ташкил этади. Турнир ғолиби 10 840 доллар ишлаб олади ва 75 рейтинг очкосига эга бўлади.


Сўнгги хабарлар