Қозоғистонлик талабаларни Хитойдан олиб келиш учун самолёт тайёр

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик талабаларни Хитойдан олиб келиш учун самолёт тайёр. Бу ҳақда ҚР Бош вазир ўринбосари Бердибек Сапарбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда ХХР Ташқи ишлар вазирлиги билан иш олиб бормоқдамиз. Бу борада биринчи навбатда қозоғистонлик талабаларни, шунингдек туристларни юртимизга олиб келиш масаласи кўрилмоқда. Қозоғистонлик туристлар жами 680 нафар эди, шундан ярмиси юртга қайтишди. Қолганларининг ҳаммаси бугун ёки эртага Қозоғистонга етиб келади», - деди Б.Сапарбаев Парламент Мажилисидаги йиғилишда.

Талабаларни олиб келиш масаласига тўхталди.

«Юртга қайтамиз деган талабалар учун самолёт тайёрлаб қўйганмиз. Ўзингизга маълум, икки мамлакат ўртасида шартномалар бор, шуларга мувофиқ иш кўрилади», - деди Ҳукумат раҳбари ўринбосари.

Б.Сапарбаев қўшимча қуроллар, маскалар, ҳ.к. сотиб олишга қарор қилинганини маълум қилди.

«Шу мақсадда қўшимча 1,5 млрд тг ажратилди. Бунинг учун юизда барча имкониятлар етарли, боз устига жойларда ёрдамини аямайдиган ҳомийлар ҳам бор», - деди Бош вазир ўринбосари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар