Қозоғистонлик талабалари учун жаҳон рақамли кутубхона фонди тақдим этилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон олий ўқув юртлари рақамли экотизимга асосланган «Smart-университет» моделига ўтади. Бу ҳақда «Ашиқ» порталида эълон қилинган Миллий фанлар академияси 2022-2026 йилларда фанни ривожлантириш концепциясида айтилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Олий таълим муассасалари рақамли экотизимга эга «Smart-университет» моделига ўтади. Кутубхоналар ва уларнинг тизимларини рақамли трансформация қилиш, умумий жараёнда очиқ таълим платформаларидан фойдаланиш, бизнес жараёнларни рақамли форматга ўтказиш устувор вазифалардан бўлади. Барча талабаларга дунёнинг рақамли кутубхоналаридан фойдаланиш имконияти берилади. Рақамли компетенциялар барча таълим ва касбий стандартлар, шунингдек, ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш жараёнида профессор-ўқитувчилар учун мажбурий талаб бўлади», - дейилади ҳужжатда.

Мазкур консепцияни амалга ошириш доирасида ҳар бир йўналиш бўйича эришиладиган натижалар ва аниқ кўрсаткичлар кўрсатилган.

«Концепциядаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши хорижлик талабалар улушини ошириш, педагогик тадқиқотларда хорижий илмий стажировкадан ўтган профессор-ўқитувчилар улушини 15 фоизгача ошириш, шунингдек, таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш имконини беради.

Шунингдек, 2026 йилга келиб Қозоғистоннинг 2 та олий ўқув юрти QS-WUR, ТОП-200 рейтингига киради. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сонидан чет эллик талабалар улуши эса бу йилги 5 фоиздан 2026 йилга бориб 7 фоизга кўтарилади. Бундан ташқари, яқин уч йилда хорижий ҳамкорлар билан халқаро таълим дастурлари ва академик тажриба алмашишни амалга оширувчи маҳаллий университетлар улушини 50 фоизга етказиш кўзда тутилган», - дейилади концепция доирасида кутилаётган натижалар тушунтиришда.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар