Қозоғистонлик талаба курьер ўрнини босувчи дрон ихтиро қилди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда истеъдодли талаба буюртмаларни етказиб берувчи курьер ўрнини босувчи дрон ихтиро қилди. Йигит ишланмани такомиллаштириб, сотувни йўлга қўйишга ҳам улгурган, дея хабар беради Kazinform ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Сулаймон Демирел университетининг 4-курс талабаси Бексултан Айтен курьерлик хизматлари ўрнини босадиган дрон ихтиро қилиб, ёш миллионерга айланди. Бу дронлар мижозга гамбургер, пицца, донер каби фаст-фудларни тез фурсатда етказиб бера олади. Энди унинг дронига ишбилармонлар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Муҳандислик ва фан талабаси олти хил дрон прототипига эга ва у бу дронларни ҳам сотувга чиқаради.

У СДУ технопаркида рақамли технологиялар соҳасидаги лойиҳаларини ишлаб чиқди. Энди у келажакда ҳарбий мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган робот-дронларни яратмоқчи. Бексултан, шунингдек, болалар мустақил равишда ажойиб технологиялар яратиши учун робототехникани ўрганиш учун ўқув тўпламларини яратишни режалаштирмоқда», — дейилади ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабарида.


Сўнгги хабарлар