Қозоғистонлик тадбиркорлар Ozon компаниясининг хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов Ozon Россия маркетплейснинг бошқарувчи директори Сергей Беляков билан учрашди. Томонлар Қозоғистонда Ozon компаниясини ривожлантириш, шунингдек, ҳамкорликнинг долзарб масалалари – солиққа тортиш, электрон ҳужжат айланиши ва бошқаларни муҳокама қилдилар, деб хабар беради Kazinform primeminister.kzга асосланиб.

«Қозоғистонда, бутун дунёда каби, ҳозирги вақтда электрон тижорат ва маркетплейслар, жумладан, халқаро платформалар фаол ривожланмоқда. Бу Қозоғистон ишлаб чиқарувчилари учун ҳам мамлакат ичида, халқаро бозорларда савдо ҳажми ва географиясини ошириш учун ажойиб имкониятдир»,- деди Бахит Султанов.

Қозоғистондаги Ozon компаниясининг фаолияти иккита асосий йўналишда ривожланади: логистика инфратузилмасини яратиш ва қозоғистонлик тадбиркорларни маркетинг платформасига киритиш.

2021 йил декабр ойида «QazTrade» АЖ ва Ozon ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган эди. Ozon бошқарувчи директори Сергей Беляков компания логистика тузилмасини мамлакатда ривожлантиришни режалаштираётганини айтди.

«Йирик логистика объектининг очилиши вилоятдан сотувчилар сонини ўртача 50 фоизга оширади – улар товарларни савдо ҳудудига тезроқ ва арзонроқ етказиб бериш имкониятига эга бўлади, ҳаттоки, мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларидаги харидорларга ҳам буюртмаларини тезроқ олишлари мумкин бўлади», - деди С. Беляков.


Сўнгги хабарлар