+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Қозоғистонлик сузувчи Иссиқкўлни кесиб ўтди

6 Август 13:44
Баҳам кўринг:
Қозоғистонлик сузувчи Иссиқкўлни кесиб ўтди

NUR-SULTAN. Kazinform – Токио-2020 Олимпия ўйинларида очиқ сувда сузиш учун лицензияга эга бўлган қозоғистонлик сузувчи Виталий Худяков биринчи бўлиб Иссиқкўлни сузиб ўтди. Спортчи ушбу янгиликни ўзининг Facebook саҳифасида баҳам кўрди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Виталий Худяков Иссиқкўлни Шолпан-Отадан Қажи-Сай пляжигача сузиб ўтди. 56 километрлик масофани сузиб ўтиш учун 13 соатдан кўпроқ вақт керак бўлди. Илгари ҳеч ким бундай сузиб ўтмаган. Спортчи 5 август куни эрталаб соат 5-15 да сузишни бошлади ва 18-30 да маррага етиб борди», - дейилади хабарда.



Виталий Худяков - очиқ сувда сузиш бўйича тўрт карра Осиё чемпиони, пляждаги Осиё ўйинларининг уч карра ғолиби ва жаҳон чемпионатларининг кучли ўнталигига кирган. Виталийнинг мураббийлари - Евгений Худяков ва Бекен Тасбаев.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив