Қозоғистонлик сузувчи Ислом ўйинларининг навбатдаги олтин медалини қўлга киритди
18 Август 18:30

Қозоғистонлик сузувчи Ислом ўйинларининг навбатдаги олтин медалини қўлга киритди

KONYA. Kazinform - Қозоғистонлик сузувчи Адилбек Мусин Туркияда бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида иккинчи олтин медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Оlympic.kzга таяниб.

У 50 метрга баттерфляй усулида сузишда якуний ғалаба қозонди. Шунингдек, у 4 х 100 метрга эстафета баҳсларида учинчи бўлди.

Аввалроқ Мусин 100 метрга баттерфляй усулида сузишда биринчи бўлган эди.

Фото: оlympic.kz


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив