Қозоғистонлик сузувчи аёл илк марта 34 километрлик Каталина бўғозини кесиб ўтди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг темир маликаси номини олган Анел Ситдиқова АҚШдаги Каталина бўғозини сузиб ўтди. Унга дельфинлар ҳамроҳлик қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ғарбий Қозоғистон вилоятида туғилиб ўсган Анел Алибековна дунёдаги энг узун марафон масофаларидан бири – Лос-Анжелесдаги Каталина бўғозини (тахминан 34 километр, Catalina Channel Swimming) 18 соат 19 дақиқада кесиб ўтди.

Ушбу сузиш марафони 4 август куни соат 23.00да бошланиб, Анел эртаси куни финишга етиб борди.

Ушбу бўғоз, шунингдек, Америка Ла Манши деб аталади. Бу ерда ҳам сув совуқ ва сув оқими мураккаб табиатга эга. Сув оқимига қарши сузиш осон эмас. Бундан ташқари, сузиш пайтида одам китлар, делфинлар ва ҳатто акулалар билан учрашиши мумкин.

Бу қийинчиликлардан қўрқмаган А.Ситдиқова Каталина бўғозидан ўтган биринчи қозоғистонлик сузувчи бўлди.



Анелнинг сўзларига кўра, сузиш вақтида унга Bottom Scratcher қайиғида 13 кишидан иборат гуруҳ ҳамроҳлик қилган. Икки мустақил кузатувчи сузишнинг барча тафсилотларини ёзиб олди ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилди. Қайиққа тегмаслик керак ва сузишни осонлаштирувчи кийимдан фойдаланиш тақиқланади. Икки ҳакам ҳар уч соатда алмаштирилади. Қайиқдаги барча уч экипаж аъзоси сузувчини кузатиб туришади. Қолганлари - кема капитани ва унинг ёрдамчилари.

Бунгача Анел Ситдиқова 2019 йилда Ла-Манш бўғозини (38 километр) 15 соат 15 дақиқада кесиб ўтганди, бу йил у Манхеттендаги 20 та кўприкни айланиб ўтиб, 48 километр масофани босиб ўтган.

Дунёдаги ушбу энг нуфузли учта марафонни забт этган спортчилар «Уч тож маликаси» унвони билан тақдирланади ва «Уч тож» клуби аъзолигига қабул қилинади. Анел ҳам клубга қабул қилинди. Ўтган йилнинг декабр ойида мазкур тўгарак аъзолари сони 265 нафарни ташкил этди.


Сўнгги хабарлар