Қозоғистонлик стартап лойиҳаси «МДҲ учун 100 ғоя» танловида ғолиб чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Aрманистонда МДҲ Ёшлар ишлари бўйича кенгаши доирасида «МДҲ учун 100 ғоя» танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ҚР Aхборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳакамлар ҳайъати қарори билан «МДҲ учун 100 ғоя» танлови ғолиблари турли йўналиш ва номинациялар бўйича 12 та лойиҳани тан олишди.

Aвиация, космик ва транспорт тизимлари номинациясида Кокшетау Олий техник коллежининг 5 курс талабаси Каир Aлихан «Тоза водородли двигатель» лойиҳаси билан ғолиб деб топилди.

Умуман олганда, 11 ёш қозоғистонлик 10 йўналишдаги стартап лойиҳаларини тақдим этишди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги Қозоғистон номидан миллий делегация тузди, унинг таркибига инновацион ғояларга эга иқтидорли ёшлар кирди.

Танлов финалида Россия, Aрманистон, Беларусь, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан лойиҳалар тақдим этилди. Ҳамма МДҲ давлатларидан жами 50 та ариза юборилган.

Малумот: «МДҲ учун 100 ғоя» лойиҳаси 2014 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир босқичда, икки босқичдан иборат бўлиб ўтади: Миллий (танлов) ва халқаро (якуний). Лойиҳада МДҲга аъзо давлатларнинг муаллифлик лойиҳаларини тақдим этган 14-35 ёшдаги ёшлар қатнашиши мумкин.


Сўнгги хабарлар