+7 (701) 759 90 19
USD 426.32 EUR 496.24
RUB 6.04 CNY 66.74
Янгиликлар

Қозоғистонлик спортчиси уч карра Осиё чемпиони бўлди

16 Сентябрь 12:47
Баҳам кўринг:
Қозоғистонлик спортчиси уч карра Осиё чемпиони бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform – Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида джиу-джитсу бўйича «Asian Jiu Jitsu Championship 2021» бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 19 мамлакатдан 500 га яқин спортчи иштирок этмоқда. Чемпионатнинг биринчи кунида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган Нур-Султан шаҳрининг спортчилари «NE-Waza»да куч синашди, деб хабар беради Kazinform Нур-Султан шаҳар ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Теннис: Қозоғистонлик Недовесов Aнтверпен турнирининг ярим финалига чиқди Қозоғистонлик боксчилар 2021 йилги Жаҳон чемпионати олдидан қасамёд қабул қилишди Қозоғистонлик гимнастикачилар Японияда бўлиб ўтадиган  Жаҳон чемпионатининг тўртта финал босқичига йўлланма қўлга киритишди

57 кг вазн тоифасида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган пойтахтлик спортчи Галина Дуванова мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди ва уч карра Осиё чемпиони бўлди. Чемпионатнинг дастлабки иккита учрашувида Галина рақиблари устидан йирик ғалабага эришди ва финалга чиқди.

«Яна бир олтин медални қўлга киритганимдан жуда хурсандман. Мамлакатимиз мадҳияси янграганда, бу ифтихор туйғусини сўз билан ифодалашнинг иложи йўқ. Осиё чемпионатининг очилиш маросимида мамлакатимиз байроғини кўтариб чиқдим. Бу мен учун катта шараф. Натижалардан мамнунман. Биз яна кучлироқ машғулот ўтказамиз. Ўйлайманки, менинг ёрқин ғалабаларим ҳали олдинда», - деди Галина Дуванова.

Осиё чемпионатида иштирок этган Ислам Мамилов ва Нуржан Батирбековлар ҳам 69 кг вазнда рақибларига таслим бўлишмади. Якуний учрашувда икки спортчи олтин учун ўзаро баҳс олиб боришди. Натижада Ислам Мамилов биринчи, Нуржан Батирбеков иккинчи ўринни эгаллади.

Шу тариқа пойтахтлик спортчилар терма жамоа йиғинига иккита олтин ва битта кумуш медал олиб келишди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив