Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -22 °С
Алматы: 2 °С

Қозоғистонлик спортчилар Олимпиада-2020 нинг  учта бронза медали учун қанча  пул мукофоти оладилар

3 Август 11:11

NUR -SULTAN.Kazinform- Токиодаги Олимпиада ўйинларида бронза медалини қўлга киритган қозоғистонлик спортчилар қандай нақд пул мукофоти олиши мумкинлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz га таяниб.

Айни пайтда Қозоғистон 2020 йилги Олимпиадада учта бронза медалини қўлга киритди: оғир атлетикачилар Игорь Сон ва Зулфия Чиншанло ва дзюдочи Елдос Сметов шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди. Уларнинг ҳар бирига 75 минг доллар берилади. Шу тариқа, совриндорларнинг умумий даромадлари ҳозирча 225 минг долларни ташкил қилади.

Агар қозоғистонлик спортчилардан бири Токио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритса, у 250 минг доллар олади; мусобақанинг кумуш медали совриндори эса 125 минг доллар олади.


Новости по теме