Қозоғистонлик спортчилар Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига қизғин ҳозирлик кўрмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 28 июлдан 10 августгача Ҳиндистонда Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бўлиб ўтади, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон шахмат федерациясининг Facebookдаги хабарига таяниб.

Спортчиларни тайёрлаш учун Қозоғистон шахмат федерацияси етакчи мураббийлар – халқаро гроссмейстерларни жалб қилди. Улар орасида аёллар терма жамоаси бош мураббийи, аёллар терма жамоасига таклиф этилган мураббий-маслаҳатчи ҚР терма жамоаси сафида Олимпиаданинг кўп карра иштирокчиси Павел Коцур, 2013 йилда эркаклар ўртасида Европа чемпиони Александр Моисеенко, , Қозоғистон Республикаси терма жамоаси таркибида Олимпиаданинг бир неча бор иштирокчиси Нурлан Ибраев, эркаклар жамоасининг маслаҳатчи мураббийи, классик шахмат ва блиц бўйича 2007 йил Европа чемпиони Владислав Ткачев, болалар ва ўсмирлар жамоаси бош мураббийи, Каспаров Карповга қарши ўйинда ҳакам бўлган Евгений Владимиров ва бошқалар.

Владислав Ткачев таъкидлаганидек: «Мен Қозоғистон терма жамоасига Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришда ёрдам берганимдан жуда хурсандман. Мен ўсиб-улғайган, гроссмейстер бўлган ва шахматчи сифатида ўзимни шакллантирган юртим шу. Ўз навбатида, мен ҳам мендан талаб қилинадиган ишни максимал даражада бажараман».

Александр Моисеенко ҳам ўз муносабати билан ўртоқлашди: «Қозоғистон аёллар терма жамоаси дунёдаги энг умидли терма жамоалардан бири ва шахматчи қизларни қўллаб-қувватлаш мен учун шарафдир. Мен ярим қозоқман ва Қозоғистон билан тўғридан-тўғри муносабатда бўлганимдан жуда хурсандман. Натижага эришиш учун бор кучимни ишга солишни режалаштиряпман».

Эркаклар ва аёллар терма жамоалари 18-26 июл кунлари Алмати шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғинда мусобақага тайёргарлик кўришади. Спортчиларнинг парвозлари, турар жойи, кунлик харажатлари учун барча маблағлар Спортни ривожлантириш дирекцияси ва Қозоғистон шахмат федерацияси томонидан таъминланади.

Сўнгги хабарлар