Қозоғистонлик спортчи UFC ТОП-15 рўйхатига кирди
5 Июль 18:15

Қозоғистонлик спортчи UFC ТОП-15 рўйхатига кирди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонлик спортчи Дамир Исмағулов промоушндаги бешинчи ғалабасидан сўнг UFCнинг енгил вазндаги энг яхши спортчилари рўйхатига кирди, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Қозоғистонлик менежер Саят Абдирахманов Instagramдаги саҳифасида янгиланган рейтингини жойлаштирди. «Қозоқ» лақаби билан танилган Исмағулов эса 15-ўринда.

«ТОП-15га хуш келибсиз, Дамир Исмағулов, – деди Абдирахманов.

Эслатиб ўтамиз, «Қозоқ» Остинда (Техас) бўлиб ўтган UFC турнирида асли грузиялик швед спортчиси Гурама Кутателадзени ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этди, бироқ кейинги ҳафтада Исмағулов рейтингга киритилмаганди. Дамир энди ушбу рейтингдан жой олди.



Янгиликлар

Архив