Қозоғистонлик спортчи шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бибисара Асаубоева шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди, деб хабар беради Кazinform.

Бу ҳақда Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия қўмитасининг Facebook даги саҳифасида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform.

Эслатиб ўтамиз, Бибисара Польшада ўтказилган жаҳон чемпионатида «рапид»да иккинчи ўринни эгаллаган эди.

«Энди эса қозоғистонлик шахматчи блитц баҳсида ғалаба қозонди. Ҳамюртимизни ёрқин ғалаба билан табриклаймиз!», - дейилади хабарда.

«Қозоғистонлик шахматчи Бибисара Асаубоева 2021 йилда Польшада бўлиб ўтадиган FIDE World Rapid and Blitz доирасидаги блитц-турнир ғолиби бўлди. Бибисара Асаубаевва мусобақанинг бошиданоқ рақибларидан устун келди ва турнир якунланишига бир тур қолганда ғалаба қозонди. Бу мамлакатимиз спорти учун тарихий воқеа, чунки шахматчимиз жаҳон шахмати тарихидаги энг ёш жаҳон чемпиони бўлди», — дейилади Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ахборотида.

Аввалроқ қозоғистонлик спортчи классик шахмат бўйича 8, 10, 12 ва 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида жаҳон чемпиони, 7, 9 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида жаҳон чемпиони бўлган эди.

Шунингдек, бундан олдин 17 ёшли Б.Асаубаева жаҳон чемпионатида рапид (шахмат) бўйича 2-ўринни қўлга киритди.

Блитц-турнир якунларига кўра, ушбу чемпионатда рапид бўйича жаҳон чемпиони бўлган россиялик Александра Костенюк иккинчи, россиялик Валентина Гунина учинчи ўринни эгаллади.

Қайд этиш жоизки, Рапид ва блитц бўйича жаҳон чемпионати кўпчилик спорт ишқибозлари учун шахмат тақвимидаги энг севимли ва узоқ кутилган тадбирлардан биридир. Кенг кўламли тадбирда дунёнинг 50 та давлатидан 200 нафарга яқин спортчи – жаҳон чемпионлари ва вице-чемпионлари, амалдаги мамлакат чемпионлари ва жаҳон рейтингидаги шахматчилар иштирок этди.

Рапид ва блитц бўйича жаҳон чемпионатининг умумий мукофот жамғармаси 1 000 000 АҚШ долларини ташкил этди.


Сўнгги хабарлар